Велотрекчиларимиз Жанубий Кореяга йўл олди

17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли велотрекчилари қатори Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам мазкур мусобақада асосий таркиб билан иштирок этади.

Кеча делегациямизнинг асосий қисми Корея сафарига йўл олган ва айни пайтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда. Терма жамоамизнинг етакчи вакиллари Ольга Забелинская ҳамда Муроджон Холмуродов бугун эрта тонгда жўнаб кетишди.

Осиё чемпионатида иштирок этадиган велоспортчиларимиз билан қуйида тагишасиз:

Катталар:
Дилмуроджон Сиддиков
Муроджон Холмуродов
Рената Байметова
Ольга Забелинская

Ўсмирлар:
Беҳзодбек Раҳимбоев
Дмитрий Бочаров
Янина Кускова