Велотрек бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль олдик

Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати ўтиб бормоқда. Бугун ўтказилган беллашувлар терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг юқори натижа қайд этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Кумуш медаль мезбон жамоа вакилига насиб этган бўлса, гонгконглик Б.Леунг бронза медали билан тақдирланди.

Велотрек. Осиё чемпионати. Ж.Корея
Аёллар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) – 32 очко
2. А.На (Жанубий Корея) – 28
3. Б.Леунг (Гонгконг) – 26

Манба: olympic.uz