В.А.Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро турнир. Лазизбек Мулложонов жанг ўтказмай туриб ғалаба қозонди

Бугун Андижон мезбонлик қилаётган В.А.Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг финал жанглари ўтказилади. 

Қуйида барча натижаларни онлайн ёзиб борамиз. Ғалаба қозонган боксчилар қорайтирилган тарзда бериб борилади.

-48 кг: Камронбек Маннобов (Андижон) - Нодиржон Мирзаҳмедов (Тошкент)

Нодиржон Мирзаахмедов ғалаба қозонди ва чемпионга айланди.

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Андижон) - Фозилжон Абдумуродов (Жиззах)

Ҳасанбой Дўсматовдан яна бир ажойиб жанг ва у хақли тарзда турнир чемпиони!

-54 кг: Садирбек Камолмирзаев (Фарғона) - Санжар Ваҳобов (Тошкент вилояти)

Санжар Ваҳобов қийин кечган жангда ғалаба қозонди ва чемпионга айланди.

-57 кг: Акиитай Рабатов (Қозоғистон) - Самандар Холмуродов (Жиззах)

Самандар Холмуродов ғалаба қозонди ва Ўзбекистонга яна бир олтин медални тақдим этди!

-60 кг: Сирожбек Исмоилов (Андижон) - Дилшод Абдумуродов (Сурхондарё)

Сирож Исмоилов муросасиз жангда ғалаба қозонди ва чемпионига айланди!

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов (Андижон) - Руслан Абдуллаев (Тошкент вилояти)

Дахшатли жанг! Ғалаба Руслан Абдуллаева берилди. Бироқ Мужибулло ҳам супер жанг кўрсатди.

-67 кг: Жавлон Йўлдошев (Андижон) - Бекзод Ҳамидов (Бухоро)

Ҳар қандай турнирни безагига айланиши мумкин бўлганган яна бир қарама-қаршиликда Жавлонбек Йўлдошев ғалаба қозонди.

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев (Андижон) - Мухсинбек Корабаев (Андижон)

Ҳавасбек Асадуллаев ғалаба қозонди ва турнир чемпионига айланди.

-75 кг: Саиджамшид Жафаров (Бухоро) - Алохон Абдуллаев (Наманган)

Тактик курашлар остида кечган жангда Саиджамшид Жафаров ғалаба қозонди.

-80 кг: Одилжон Аслонов (Бухоро) - Дилшод Рўзметов (Хоразм)

Одилжон Аслонов ушбу жангнинг илк раундида нокаут билан ғалаба қозонди ва турнир чемпионига айланди!

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (РОПЗК) - Жўрабек Тоштемиров (Тошкент вилояти)

Шоҳжахон Абдуллаев ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритди.

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов (Тошкент вилояти) - Абдулла Ражабов (Тошкент вилояти)

Мадияр Саидраҳимов Абдулла Ражабовни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

+92 кг: Лазизбек Муллажонов (Фарғона) - Шоҳжаҳон Абдуллаев (Андижон)

Лазизбек Мулложонов мусобақа ғолибига айланди. Шоҳжаҳон Абдуллаев жангдан бош тортганлиги сабабли, Мулложонов турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!