Валерий Карпин Шомуродов ҳақида:

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ювентус"нинг қизиқиши? Менимча, буни журналистлар ўйлаб топган. У "Женоа"да нимага эришди? 2 та гол ва 2 та ассист. Нечта ўйин ўтказди? 15 та. Статистика ажойиб. Бу фалокат. Локдаун? Баҳона қидириш керак эмас. Ҳозир барча мамлакатларда локдаун. Мен бундай статистикаси билан уни захирада қолдирган бўлар эдим. Бундай темпда у фақат машғулотларда гол кирита киритади.

Маслаҳат? Кундалик ҳаётда тилни ўрганиш ва мураббий билан мулоқот ўрнатиш. У менинг талабларимни бажарди ва шунинг учун ўйнади. Бунинг учун улар кўп пул тўлашган эди. Бунга фақат сўнгги йилда ишонганман. Бунга қадар мен уни қачон Ўзбекистонга қайтариб юборишлари ҳақида ўйлар эдим. Ҳозир эса Италияни забт этмоқда. Мураббий талаб қилганини бажариш керак. Шунда барчаси яхши бўлади", - деди Карпин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар