Валентина Шевченко ҳар қандай жангга тайёрлигини билдирди

UFC чемпиони Валентина Шевченко Кетлин Чукагянга қарши жангдаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Мен ушбу жангимдан тўла қониқиш ҳосил қилдим деб айта олмайман. Лекин қанчалик кўп машқ қилсам, жанг мен учун шунча осон кечади.

Тўғри, мен Чукагянни оёқ зарбам билан нокаутга учратаман деб ўйлагандим.

Ҳозирда, мен ҳар қандай вариантларга тайёрман ва келажакда исталган жангларни қабул қилишга шайман ", - деди Шевченко.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)