Валентин Молдавский жанги бекор бўлди
Ads

24 август куни Бриджпорте шаҳрида ташкил этиладиган Bellator 225 турнирида россиялик оғир вазн тоифасидаги аралаш жанг устаси Валентин Молдавский америкалик Тимоти Жонсонга қарши жанг қилиш керак эди. Лекин россиялик спортчи бу жангда иштирок эта олмаслигини билдирди.

Ташкилотчилар россияликнинг ўрнини промоушен дебютанти Азунна Ануанву билан тўлдирди. Энди, Тимоти Джонсон дебютант билан жанг ўтказади. Молдавский нега октагонга чиқмаслиги борасида хеч қандай маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз: Ушбу турнирнинг марказий жангида яна бир россиялик Сергей Харитонов ҳамда АҚШ вакили Метт Митрион тўқнаш келади.

 

Минбар

Барча блоглар