Валентин Коваленко Баҳрайн - Эрон учрашувини бошқаради

15 октябрь куни Баҳрайн ўз майдонида Эронни қабул қилади. Биз учун эътиборли жиҳати мазкур беллашувни Валентин Коваленко бошлиқ ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллинлар ёрдамлашади. Тўртинчи ҳакам Илгиз Танташев.

Маълумот учун, Баҳрайн ортда қолган 3 турдан сўнг саралаш босқичининг "С" гуруҳида 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, 6 очкоси бор Эрон  мазкур гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

Баҳрайн – Эрон

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон). 

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко (Ўзбекистон), Тимур Гайнуллин (Ўзбекистон). 

Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон). 

Назоратчи: Ҳакан Аназ (Австралия)

Комиссар: Танпайри Пайрит (Таиланд). 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldujunior
13/10/2019 21:22
маладес