Вадим Абрамов: Ўрунов захирада ўтириб қолса, терма жамоада ўрнига бошқаси ўйнайди!

Оммавий ахборот воситаларида Ўзекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўруновнинг “Спартак” жамоасига ўтгани кенг муҳокама қилинмоқда. Албатта, бу трансфер ўзбекистонлик мутахассислар эътиборида ҳам турибди. Спорт сайтларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси  бош мураббийи Вадим Абрамовнинг бу воқеаларга муносабати ва фикрлари эълон қилинди.

92726d56b49506cacdd1ffc9a44da1695f2a7fa56c938679400191

- Ўрунов билан “Спартак”га ўтишини муҳокама қилмадик. Унинг ўз агентлари бор. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси “Спартак”дек буюк клубга ўтгани мен учун ёқимли бўлди. Бу унга ва терма жамоага фойдали бўлишидан умидвормиз. “Спартак”да муносиб ўйин кўрсата олиши, барча ўзбек футболчилари учун ёқимли бўлади, деб ўйлайман.  У “қизил-оқлар” таркибига қўшилган мамлакатимизнинг биринчи футболчиси эмас. Остон “Спартак”да ўйнаган  ўзбек футболчиларининг анъаналарини давом эттиришига умид қиламиз.

Сўзсиз, мен унинг танловини қўллаб-қувватлайман. Албатта, Остон доимий ўйин амалиётига эга бўлмаслиги каби вариант ҳам бор. Лекин у иқтидорли футболчи ва “Спартак” унинг талантини  ривожлантира олса зўр бўларди. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос паст-баланд томонлари бўлади. Мураккаб жойи йўқ. Остон ўйин амалиётига эга бўлмаса, демак Ўзбекистон терма жамоасида унинг ўрнини бошқа футболчи эгаллайди.

Остон менга бир бор дуч келган, лекин уни миллий терма жамоадан саралашда қатнашаётган олимпиячилар сафига юборганман. Яқиндан мулоқот қилмаганман. У терма жамоада Эктор Купер бош мураббий бўлган пайт ўйнаган. Унинг инсонийлик сифатларига изоҳ беролмайман, чунки уни яқиндан билмайман. Ўйин сифатига келсак, Ўзбекистонда энг умидли футболчилардан бири эди ва ёмон ўйнамаган. Ёшига нисбатан жуда яхши жисмоний кўрсаткичларга эга. Майдонда тўқнаш келганимизда, бу йигитча ўйинни ва масъулиятни ўзига олишига, алдаб ўтиши ва аниқ зарба беришига эътибор қаратганмиз.  

5eb4cd65111eab744f45e98760dd8

Унинг ёши ҳақида гапирганда, бу ҳаммаси индивидуал хусусият эканини айтиш жоиз. Кимдир мана шунақа эрта келади, кимдир кечроқ. Олтин ўрта йўқ. Агар “Спартак”да ўйнаб кета олса, демак, ҳаммасини тўғри қилган бўлади. Ўйнай олмаса, унинг бу жамоага ўтишига ҳали эрта, деган одамлар ҳақ бўлиб чиқади, - дейди Вадим Абрамов.

“Спартак”: Хуш келибсан, Остон!

Расман! Ўрунов "Спартак" билан шартнома имзолади!

Ажойиб трансфер. Ўрунов “Спартак”дан тўғри Бундеслигага кетади!

“Ростов” ва “Локо” легионерлардан воз кечишга мажбур. Шомуродов ва Жалолиддинов нима қилади?

Ўруновга эътибор ва унинг нархини ошишида Аҳмедов ва Шомуродовнинг ҳиссаси катта!

“Рубин” Ўрунов трансфери масаласида “катта қовун” туширди. Шамиль Газизов ғазабда!

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)