Вадим Абрамов кейинги мавсум

Хабарингиз бор, Вадим Абрамов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубида бош мураббийлик қилаётганди. Энди Вадим Карленович кейинги йилдан эътиборан, фақат миллий жамоада ишлайди, "қалдирғочлар"ни тарк этишига тўғри келади. Бу борада бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинган.

Терма жамоалар мураббийларининг иккита жойда ишлаши, Вадим Абрамовнинг ўрнига Шота Арвеладзе вариантига муносабат - Хайрулла Ҳамидов

9821573304087

Шунингдек, Ўзбекистон U-22 мураббийи Равшан Ҳайдаров "Сурхон"даги ва U-19 устози Тимур Кападзе "Локомотив"даги фаолиятини тўхтатиши керак бўлади.

Ўтган ой сайтимизда терма жамоалардаги мураббийлар клубларда ҳам ишлаши борасида мақола ёзгандик ва мутахассисларнинг ҳам фикрларини тақдим этгандик.

Қуйида ана шу мақола ва шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовнинг бу мавзуга муносабатини билишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
30/11/2020 23:34
Термаданам кетса яхши боларди.
Арвеладзени куйиш керак термага