Вадим Абрамов ҳам бу хабарни тасдиқлади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – АГМК (2:3) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устози Вадим Абрамов “Локомотив” аъзоси Жасур Жалолиддиновнинг яна “Бунёдкор”га қайтаётганини тасдиқлади.

“Ҳа, Жасур Жалолиддинов тез орада сафимизга келиб қўшилади”, - деди Абрамов.

Жасур шу ёз айнан “Бунёдкор”дан “Локомотив”га кўчиб ўтган эди. Аммо "темирйўлчилар" легионерлар лимити туфайли ҳамюртимизни РПЛ қайдномасидан чиқариб ташлашга мажбур бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар