Вадим Абрамов: Эртага бизга чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ
Ads

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Яман термасига қарши баҳс олиб боради. Бугун мазкур беллашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Вадим Абрамов ва сардори Одил Аҳмедовлар иштирок этишди.

"Барча қандай вазиятга тушиб қолганлигимизни билиб турибди ва вазиятни ўзгартиришга ҳаракт қиламиз. Яхиши, сифатли футбол кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Рақиб сафида 10-рақамдаги футболчи майдонга туша олмас экан Саудия Арабистони ва Сингапурга қарши баҳсларда улар иккитадан тўп киритишга эришганлар. Қарши ҳужумларга имконият қолдирмаслигимиз керак.

ОТЖга қарши баҳс катта ёрдам берди. Аммо эртанги беллашув бошқа даражада. Аҳмедов эртага майдонга тушадими? Буни унинг ўша вақтдаги ҳолатига қараб иш тутамиз. Унда кичик жароҳат мавжуд..

Бизнинг биринчи ишимиз ғалаба қозониш, эртага чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ ", - деди Абрамов.

4711570624655

"Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга етишиш учун эртага фақат ғалаба қозонишимиз зарур. Футболда нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Термамизнинг мундиалга чиқишини сизлардан ҳам кўпроқ мен истаётган бўлсам керак", - деди Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
09/10/2019 20:18
Odil balki o'qib qolarsan. Bilasanmi men sendan kattaman maqtanmayman, lekin, hoziram to'xtovsiz 1,5-2 soat futbol o'ynayman va umuman charchoq sezmayman. Senlar nega kashandaga o'xshab tillaring osilib qoladi hayronman. Eh futbolchi bo'lishimga sharoit bo'lmagan edi...
&
ахмад49
10/10/2019 08:45
Одилжон хафа булмангу Сиз термага нолойксиз,ёшингиз утиб колди,тезлигингиз хам зарбаларингиз хам олдингидай эмас,илтимос жойингизни ёшларга бушатиб беринг,хозир термага галаба керак, Сиз уйнасангиз 10 та булиб уйнагандай туйилади.
Komol Omon
09/10/2019 23:40
Давай болла омад
Эртага Одил и Шомадан яхши уйин кутиб коламиз
Тем более бизада энди Вадимакадака тренер бор
Олга узбекистон биз сенга ишонамиз
Hakimbek Odiljonov
09/10/2019 22:32
Bizda: Bitta vaziyatdan foydalanmasa " Ha oyog‘inga..."
Yevropa: Qarsak chalishadi harakat qilgani uchun...
Bizda: Men ham sendan "YAXSHI" o‘yneman...

Yevropa bilan bizni solishtirmoqchi emasman chiroyli qo‘llashni bilmemiz faqat yomonlemiz yomonlemiz ongimizga o‘rnashib qolgan bizdan keyingi avlodga ham o‘tadi bu hol ...

Futbolchilarimiz ham ikkilanib o‘ynashadi tan olish kerak bu achchiq haqiqatlarni ....
Murod Panjiev
09/10/2019 19:16
Одилни сроги утган захирада колгани яхши
&
Surxon turon
09/10/2019 18:08
Одил сен ӯйинга тушмасанг биз кӯпироқ хурсан бӯламиз