Ухандан “Пахтакор”гача. Коронавирус сабаб бекор қилинган спорт тадбирлари (Тўлиқ рўйхат)

Ҳозирги ҳолатга кўра 89 минг нафардан ошиқ инсон ушбу вирусга чалинган бўлиб, булардан 3,057 нафари вафот этди.

Аввалиги Хитойда авж олган вирус, эндиликда бошқа мамлакатларда шиддат билан тарқалиб кетди ва жиддий талофатлар етказмоқда.

Бу эса бевосита халқаро тадбирлар, спорт мусобақалари тақвимига кескин ўзгартириш киритишга сабабчи бўлди. Ҳозиргача 40 дан ошиқ спорт тадбирлари бекор қилинди. Хатто бу вирус сабаб Японияда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳам номаълум муддатга қолдирилиши мумкин.

COVID-19 коронавируси сабаб қолдирилган спорт тадбирлари билан қуйида танишиб чиқамиз

1 март

MotoGP: 8 март куни Қатардаги мавсумнинг очилиш пойгаси коронавирус туфайли бекор қилинди.

Футбол: А Серия 2 мартга мўлжалланган "Сампдория" ва "Верона" ўртасидаги учрашув ҳам Италияда авж олганлиги сабабли қолдирилди.

29 февраль

Футбол: А Сериянинг бешта ўйини, шу жумладан "Ювентус" - "Интер" баҳси, Италияда вирус тарқалганлиги сабаб кейинга қолдирилди.

Триатлон: 5-7 март кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган Абу-Дабидаги Бутунжаҳон Триатлон Сериясининг очилиш маросими эҳтиёт чораси сифатида бекор қилинди.

28 февраль

Футбол: Осиё Футбол Конфедерацияси ОЧЛ 3- ва 4- туридан ўрин олган бир қатор учрашувларни номаълум муддатга қолдирилди. Эътиборли жиҳати, “Пахтакор”нинг “Ал Ҳилол”га қарши ўйини ҳам ушбу рўйхатдан жой олган.

Спорт курашлари: 27-29 март кунлари Бишкекда ўтказилиши керак бўлган спорт курашлари бўйича Токио-2020 лицензион мусобақаси қолдирилди. Сабаби Қирғизистон ушбу турнирга мезбонлик қилишдан бош тортган.

27 февраль

Велоспорт: Ишчи ходимларнинг коронавирус билан касаллангани ортидан БААда ўтиши керак бўлган велотур бекор қилинди.

Тоғ чанғиси: Швейцарияда ҳар йили ўтказиладиган Энгадин тоғ-чанғи марафони дунёдаги энг катта мусобақаларидан бири ҳисобланади. 14 минг нафар спортчи иштирок этадиган ушбу беллашувлар вирус сабаб қолдирилди.

26 февраль

Регби: 7 март куни Италия мезбонлик қиладиган Ирландия – Италия ўртасидаги регби ўйини санаси номаълум муддатга ўзгартирилди.

Конкида югуриш: 13-15 март кунлари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган қисқа масофага конкида югуриш бўйича Жаҳон чемпионати бекор қилинди.

25 февраль

Стол тенниси: Жанубий Кореяда 22-29 март кунлари бўлиб ўтадиган стол тенниси бўйича Жаҳон чемпионати июнга кўчирилди.

Футбол: Япония Ж-лигасининг барча учрашувлари март ойининг ўрталарига қадар тўхтатилди.

Футбол: Италия А Сериясининг бешта учрашувини ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

От пойгаси: Агар ҳолат барқарорлашмаса келгуси ой ўтказилиши режа қилинган Челтенхем фестивали ҳам бекор қилинади.

24 февраль

Футбол: Кореа К-лигаси янги мавсуми старти кейинроққа қолдирилди. Кореянинг тўрт клуби ОЧЛдаги уй ўйинларини ёпиқ эшиклар ортида ўтказадиган бўлди.

23 февраль

Футбол: Италиянинг шимолий Ломбардия ва Венето минтақаларида ўтказилиши керак бўлган А серия учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди.

Image result for coronavirus italy

Регби: Шотландия аёллар регби жамоасининг Италияга қарши ўйини бекор қилинди.

21 февраль

Футбол: Хитойнинг ЖЧ-2022 Саралаш босқичи Малдив ороллари ҳамда Гуам терма жамоаларига қарши ўйинлари Таиландга кўчирилди. Агар ҳолат барқарорлашса, ушбу учрашувлар март ойида ёпиқ эшиклар ортида ўйналади.

20 февраль

Теннис: 13-19 апрел кунлари Хитой мезбонлик қиладиган аёллар ўртасидаги Сиань Очиқ  чемпионати бекор қилинди. Катта эҳтимол билан ушбу мусобақа мавсумнинг иккинчи ярмида ўтказилиши мумкин.

18 февраль

Теннис: Хитой Девис кубогини эрта тарк этди. Чунки хитойликлар март ойининг бошида бўлиб ўтадиган плей-офф ўйини учун Руминияга бора олмайдилар.

Пляж волейболи: 22-26 апрель кунлари Янгжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган пляж волейболи турнири Токио-2020 Олимпиадасидан кейинга қолдирилди.

ММА: ММА бўйича Осиё чемпионати ташкилотчиларининг таъкидлашича, 29 февраль куни Сингапурда режалаштирилган тадбир ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

17 февраль

Image result for coronavirus weightlifting uzbekistan

Оғир атлетика: Март ойида бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Қозоғистондан қўшни Ўзбекистонга кўчирилди.

15 февраль

Гимнастика: Хитой жамоаси Мельбурнда бўлиб ўтган гимнастика бўйича Жаҳон кубогидан чиқиб кетди.

14 февраль

Голф: Апрелда бўладиган Европа Турининг Майбанк чемпионати ва Волво мусобақаси қолдирилди.

Баскетбол: FIBA Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Япония - Хитой, Филиппин - Таиланд ва Хитой - Малайзия баскетбол учрашувларининг барчаси қолдирилди.

13 февраль

Регби: Бутунжаҳон регби сериясининг Сингапур ва Гонконгда ўтадиган ўйинлари апрелдан октябрга кўчирилди.

12 февраль

Голф: Хитой голф сериясининг иккита саралаш турнирини икки ойга кечиктирилди ва мавсумий турнирларнинг сони 14 дан 10 гача қисқартирилди.

Формула 1: 19 апрель куни Шанхайда бўлиб ўтадиган Хитой Гран-приси ташкилотчилар томонидан бекор қилинди. Агар вазият яхшиланса, Ташкилий қўмита кейинроқ алтернатив саналарни кўриб чиқади.

11 февраль

Футбол: Осиё Футбол Конфедерацияси шарқий минтақадаги ОФК кубоги саралаш босқичидан ўрин олган ўйинларни апрель ойига кўчирди.

Image result for coronavirus afc

9 февраль

Голф: 20-23 февраль кунлари Таиланднинг Паттая шаҳри мезбонлик қиладиган Ҳонда турнири ҳамда Сингапурда 27 февраль куни бошланиши режалаштирилган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати номаълум муддатга қолдирилди.

8 февраль

Гимнастика:  Таиландда 12-15 февраль кунлари бўлиб ўтиши режа қилинган гимнастика бўйича Осиё-Тинч океани чемпионати октябрь ойига кўчирилди.

7 февраль

Хоккей: 14-мартдан 25-мартга қадар Чжэнчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Хитой ва Австралия ўртасидаги Хоккей Про-лига ўйинлари қолдирилди.

Image result for coronavirus china

Футбол: Вьетнам ҳукумати мамлакатдаги барча халқаро спорт мусобақаларини бекор қилди. Шу сабабли маҳаллий Хошимин ва Куангнинь клубларининг ОФК кубогидаги уй учрашувлари сафар ўйинларига алмаштирилди.

4 февраль

Футбол: Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд”, “Шанхай Шенхуа” ва “Шанхай СИПГ” клублари иштирокидаги ОЧЛ ўйинлари апрель ойига қадар кўчирилди.

2 февраль

Моторспорт: 21 март куни Хитойда ўтадиган Формула E моторли пойга серияси умуман ўтказилмайдиган бўлди.

1 февраль

Бадминтон: 25 февраль куни бошланиши режалаштирилган Хайнан шаҳрида бўлиб ўтадиган "China Masters" мусобақаси бир нечта бадминтончиларнинг иштирок этишдан бош тортиши сабаб бекор қилинди.

31 январьь

Голф: Март ойида Хайнан оролида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги "Блу-Бей" голф мусобақаси қолдирилди.

30 январь

Футбол: Хитой футбол ассоциацияси ички чемпионатлардаги барча учрашувларини кейинроққа қолдиришга қарор қилди.

29 январь

Футбол: Хитой аёллар терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши Токио-2022 саралаш баҳсидан ўрин олган уй учрашуви Сиднейга кўчирилди.

Image result for coronavirus china women's football

Енгил атлетика: 13-15 март кунлари Нанкинда ўтказилиши режалаштирилган енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати 2021 йилга кўчирилди.

27 январь

Баскетбол: 6-9 февраль кунлари Хитойнинг Фошан шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган аёллар ўртасидаги баскетбол бўйича Олимпиада саралаш турнири Сербиянинг Белград шаҳрига кўчирилди.

26 январь

Теннис: Халқаро теннис федерацияси Фед кубоги доирасида Хитой, Тайван, Индонезия, Жанубий Корея ва Ўзбекистондан иборат Осиё - Океания I-гуруҳи беллашувларини Хитойнинг Дунганидан Қозоғистоннинг пойтахтига кўчирди. Бироқ Қозоғистон томони мезбонликдан воз кечгач, турнир Дубайга кўчирилди.

22 январь

Бокс: Халқаро Олимпия қўмитаси Ухандаги бокс бўйича Олимпия саралаш баҳсларини бекор қилади. Энди саралаш турнири Иорданиянинг Амман шаҳрида 3-11 март кунлари бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)