Ads
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи "US Open" турнирининг аёллар ўртасидаги баҳслар қизғин паллага кирди.

Яккалик баҳсларининг дастлабки ярим финал ўйинида америкалик Серена Уильямс ва украналик Элина Свитолина ўзаро куч синашда. Унда Серена рақибини 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа Америка очиқ чемпионатининг финалига 10-маротаба чиққан Уильямс, энди Белинда Бенчич (Швейцария) - Бьянка Андрееску (Канада) учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.