Ads

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган Япониянинг “Урава Ред Даймондс” ҳамда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Япониядаги ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Аммо, Хитойдаги беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис, меҳмонда киритилган голлар эвазига “Урава” финалга йўл олди.

Таъкидлаш керакки, Одил Аҳмедов ушбу учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: