Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Кайл Уолкер клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг “Ливерпуль” майдонида ўтган ўйинларида статистикаси яхши эмас эканлигини айтиб ўтганлигини маълум қилди.

“Ха мураббий бизни статистика билан таништирди. У бизга статистикани ўтказиш керак эканлигини айтди.

Мен ЖЧ-2018 ҳақида ўйлаяпманми? Албатта, барчанинг ҳаёлида мундиалда ўйнаш бўлади. У ерда ўйнаш учун, клубда яхши ўйнаш лозим. Шу боис, мен биринчи навбатда бор эътиборимни клубга қаратганман”, – деб айтиб ўтди Уолкер.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” “Ливерпуль” майдонида АПЛ доирасида кечган 20 учрашувнинг 14 тасида мағлуб бўлган. “Шаҳарликлар” сўнгги бор 2003 йилда “Энфильд”дан ғалаба билан қайтишган.  

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98