Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти спорт мажмуасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Универсиада-2021” спорт мусобақасининг дзюдо бўйича республика финал босқичи ўтказилаётган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ташриф буюрган 170 нафардан ортиқ дзюдочи талаба-ёшлар, шундан эркаклар ўртасида 7 та – 60, 66, 73, 81, 90, 100 ва +100 кг вазн тоифаларида, қизлар эса 48, 52, 57, 63, 70, 78 ва +78 кг вазн тоифаларида ўз кучларини синовдан ўтказишди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган финал ўйинлари бугун ўз якунига етди. Тўпланган медаллар сонига нисбатан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Бухоро вилояти, 2-ўринни Тошкент вилояти ва фахрли 3-ўринни Сурхондарё вилояти талаба ёшлари қўлга киритишди.

Ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Темур Абишев (60 кг, Тошкент шаҳри), Бунёд Фотехов (66 кг, Самарқанд), Нозимжон Ахтамов (73 кг, Бухоро), Умиджон Абдуллаев (81 кг, Бухоро), Эркин Қозоқов (90 кг, Тошкент вилояти), Аловуддин Жўрақулов (100 кг, Бухоро) ва Баҳром Саитов (+100 кг, Бухоро) ғолиб бўлдилар. Шунингдек, қизлар ўртасида эса Моҳинур Мўминова (48 кг, Сурхондарё), Моҳинур Чориева (52 кг, Сурхондарё), Ситора Элмуродова (57 кг, Тошкент вилояти), Шаҳризода Ғаниева (63 кг, Бухоро), Хожинисо Камолова (70 кг, Андижон), Филура Эргашева (73 кг, Қашқадарё), Хусанова Ситора (+78 кг, Тошкент вилояти) ўз вазн тоифаларида тенгсиз бўлдилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)