Универсиада-2019. Ўзбекистоннинг медаллари сони тўрттага етди
Ads

Шу кунги баҳсларда мутлақ вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Давлат Бобонов ҳам универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда спорт вазирлига расмий сайти хабар бериб ўтди.

Дастлабки босқичларда кореялик Мин Жонг Ким ва словакиялик Матей Хажасдан устун келган Бобонов чорак финалда қозоғистонлик Галимжан Крикбайга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган ўтиш баҳсларида германиялик ҳамда польшалик полвонлардан устун келган спортчимиз учинчи ўрин учун озарбайжонлик Рустам Коцоевга қарши татамига чиқди. Ҳал қилувчи баҳсни ишонч билан бошлаган Давлат машҳур дзюдочини дастлабки дақиқадаёқ иппон, яъни соф ғалаба ҳисобига мағлуб этиб, делегациямиз ҳисобига тўртинчи медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, делегациямизнинг универсиададаги дастлабки икки медалини ҳам дзюдо бўйича тажрибали мураббий Абдукарим Тангриев шогирдлари Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) ва Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) қўлга киритган эди.