“Универcиада-2020“: Стол тенниси бўйича ғолиблар аниқланди
Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида талабалар ўртасида Универсиада спорт мусобақалари дастуридаги стол тенниси бўйича республика финал босқичи якунланди.
 
Олий ва ўрта махсус таълим, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилган мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 14 жамоа таркибида 28 спортчи-талаба ғолиблик учун куч синашди.
 
photo_2020-02-06_22-18-22photo_2020-02-06_22-18-35
 
Стол тенниси бўйича ўтган басҳларда қуйидаги теннисчилар ғолиб бўлди.
 
Ўғил болалар ўртасида:

1. Шаҳбоз Баратов (Тошкент вилояти)

2. Абдураҳмон Жонибеков (Хоразм вилояти)

3. Азимбек Раҳмонов (Сурхондарё вилояти)

3. Фахриддин Ражабов (Қорақалпоғистон Республикаси)

Қиз болалар ўртасида:

1. Шабнам Жумаева (Сурхондарё вилояти)

2. Рўза Қодирова (Хоразм вилояти)

3. Хуснидахон Мамажонова (Фарғона вилояти)

3. Сарвиноз Музафарова (Бухоро вилояти)

Жамоавий баҳслар ўртасида:

1. Исматилла Маруфхонов ва Махлиё Омонова (Наманган вилояти)

2. Шохрух Исломов ва Шаҳодат Тўхтаева (Самарқанд вилояти)

3. Машхурахон Юлдошева ва Муҳиддин Хусанбоев (Андижон вилояти)

3. Нафиса Исомиддинова ва Мавлонбек Тошмуродов (Жиззах)

Аралаш жуфтлик баҳсларида:

1. Алишер Эргашев (Бухоро вилояти) ва Зулайхо Якубова (Тошкент вилояти)

2. Иқроржон Иброҳимов (Фарғона вилояти) ва Гулзира Абенова (Қорақалпоғистон Республикаси)

3. Толиб Амонов ва Шахсанам Баратова (Қашқадарё вилояти)

3. Баходир Ачилов ва Мухайё Ахмаджонова (Тошкент шаҳри) вакиллари совриндор бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)