Уни Қатарда кўришмоқчи

“Манчестер Сити”даги фаолиятини якунлаётган испан футболчиси Давид Сильва энди Осиё майдонларида тўп суриши мумкин.

Қатарнинг “Ад-Духайл” клуби 34 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Давид Сильва “Манчестер Сити” таркибида ўн йил давомида 424 та учрашувда майдонга тушди. Моҳир футболчи бу вақт мобайнида рақиблар дарвозасига 74 та гол урди ва жамоадошларига 137 та голли пас узатди.

Кейинги ой шартномаси тугайдиган ярим ҳимоячига “Валенсия”, “Бетис” ва “Милан”дан ҳам таклиф бўлмоқда. Бироқ, қатарликлар одатга кўра, футболчига анча кўп маош беради.

Шомуродов европалик футбол агентлари кузатувида!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)