Унаи Эмери: Себальос - жуда яхши футболчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери “Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальоснинг “канонирлар” сафига кўчиб ўтиши борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Биз футболчилар ижарага олишни режалаштиряпмиз ва бу борада бир нечта вариантларимиз бор. Клуб раҳбарияти бу борада ишлар олиб бормоқда.

Себальос – жуда яхши футболчи. Унинг “Бетис”даги ва “Реал”даги ўйинларидан яхши биламан.

У шунингдек Испания ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ҳам ўзини яхши кўрсатди”, - дейди испаниялик мутахассис.

Минбар

Барча блоглар