Умид Аҳмаджонов: Бабаян ўйин қилди
Ads

Хабарингиз бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян гарчи бир умрга футболдан четлатилган бўлсада, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна ўзбек футболига қайтди. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов эса SPORTS.uz муҳбири билан суҳбатда ушбу ҳолатга қуйидагича фикр билдирди.

- Бабаяннинг яна футболга қайтгани мухлислар орасида катта реакция берди...

- Ҳа, яхшиликка ёмонлик бўлиб қолди. Хорижга кетгани учун майли бировни ризқини қирқмайлик деб яхшилик қилсак, у дарров бошқача ўйин қилди. Агарда Бабаянни озгина субути бўлганида бу ерга қайтиб келмасди. Одамлар орасида эса турли гап-сўзлар тарқалиб кетди. Муҳтарам Президентимиз ҳам кечиримли бўлиш кераклиги ҳақида айтяпти, биз ҳам шундай йўл тутган ҳолда кечиримли бўлгандик. Лекин мен шу ерда эканман, уни Ўзбекистон футбол ассоциациясига яқинлаштирмайман.

Умид Аҳмаджонов билан уюштирилган тўлиқ суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин>>>