Улуғбек Бақоев: Дуранг адолатли натижа бўлди
Ads

Суперлиганинг 19-тур доирсида ўтказилган «Андижон» ҳамда «Сўғдиёна» (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги рақибимиз – «Андижон» ҳозир қийин аҳволда. Улар турнир жадвалида охирги ўринлардан бири эканлигини билардик. Шу сабабли бугунги учрашувда уларга ҳам, бизга ҳам ғалаба керак эди.

Ўйлайманки, мазкур тўқнашувдаги дуранг адолатли натижа бўлди. Бугунги қайд этилган натижадан қониқдимми? Бунга ҳа ёки йўқ деб жавоб берсам ҳам бўлади. Айтайлик, бугун ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди.

Мезбонлар эса менда яхши таассурот қолдирганини айтган бўлардим. Улар бизга қарши муносиб ўйин кўрсатишганини алоҳида таъкидлаб ўтишим ўринли. Александр Хомяков яхши мутахассис, ўйлайманки, у жамоани сақлаб қола олади. Албатта, «Андижон» жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.