Уле-Гуннар Сульшер Погбанинг келажаги ҳақидаги саволларга қандай жавоб берди?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Поль Погбанинг келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

Олдинроқ, франциялик футболчининг агенти Мино Райола Погба МЮда бахтсизлиги ва унга янги жамоа қидираётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

"Погбанинг агенти футбол жамоавий спорт тури эканлигини қанча тезроқ тушунса, шунча яхши бўлади. Райола мавзусида охирги гапим, мен унга ўхшаганларга вақт ажратиб, кучимни сарфламайман.

Погба МЮда бахтлими? Буни ўзидан сўраганингиз маъқул, мен у учун жавоб бермайман. Поль машғулотларда тиришқоқлик билан шуғулланмоқда, у шунчаки майдондаги ҳаракатларига эътибор қаратиши керак. Ҳозир трансфер ҳақида гапирадиган вақт эмас", - дейди Сульшер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар