Улар тез орадан футбол тахтини эгаллайди

Бразилиялик машҳур футболчи Роберто Карлос замонамизнинг энг кучли футболчилари – Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўрнини яқин келажакда кимлар эгаллаши ҳақида фикр билдирди.

- Роналду ва Месси узоғи билан яна уч йил юқори савияда ўйнай олади. Яқин келажакда уларнинг ўрнини Неймар, Мбаппе ва Эден Азар эгаллайди. Азар яқин вақтлар ичида энг зўр футболчилардан эканини яна бир бор исботлайди, - деди Роберто Карлос.

Бунгача Роберто Карлос дунёнинг энг зўр футболчиси ўзининг ҳамюрти Роналдо эканини, унинг ўрнини Роналду ҳам, Месси ҳам боса олмаслигини таъкидлаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)