Украиналик боксчилар Россиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этишади
Ads

Украина терма жамоаси Екатеринбургда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Бу ҳақда Россия бокс федерацияси Бош котиби Умар Кремлёв маълум қилди:

"Украина жамоаси Екатеринбургда бўлиб ўтадиган жаҳон кубогида иштирок этишларини тасдиқлади. Украиналиклар саккизта вазн тоифасида иштирок этадилар. Мен уларнинг Россияга келиши билан бирор бир қийинчиликларга дуч келади деб, ўйламайман. Бу борада бирор сабаб ҳам кўрмаяпман. Биз қардош халқмиз. Бокс эса бизни бирлаштиради", деди Кремлёв.

Эслатиб ўтамиз: Аввалроқ, Украина терма жамоасининг иштироки Россия ва Украина орасидаги совуқ холат туфайли, сўроқ остида турганлиги хақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Жаҳон чемпионати 7 сентябр 21 бўлиб ўтади.