UFCнинг янги рейтингида пешқадам ўзгарди
Ads

UFCда жангчиларнинг янги рейтинги маълум қилинди.

Даниэл Кормье Стипе Миочичга ютқазиб қўйганидан сўнг, яримўгир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс рейтинг пешқадамига айланди. Россиялик Хабиб Нурмагомедов ўзига тегишли бўлган иккинчи поғонани сақлаб қолди. Учинчи ўринга эса УФCнинг икки карра чемпиони Генри Сехудо кўтарилди.

Маълумот учун, UFC 241 турниридан сўнг рейтинг янгиланди. Ушбу турнирнинг асосий жангида Даниэль Кормье нокаутга учради ва рейтингда пешқадамликни бой берди.

Вазн тоифасидан қатъий назар UFC рейтинги:

1. Жон Жонс

2. Хабиб Нурмагомедов

3. Генри Сехудо

4. Стипе Миочич

5. Аманда Нуньес

6. Макс Холлоуэй

7. Даниэль Кормье

8. Дастин Порье

9. Камару Усман

10. Тони Фергюсон