UFC нинг оғир вазнли жангчилари Брок Леснар ва Кейн Веласкес рестлингда тўқнаш келишди... Томоша қилинг

Кеча, Саудия Aрабистонида рестлинг бўйича “Crown Jewel”турнир бўлиб ўтди. WWЕ мусобақасида UFC нинг собиқ жангчилари Брок Леснар ва Кейн Веласкес ўзаро жанг қилишди. Ушбу атлетлар UFC да ҳам тўқнаш келишган эди. Ўшанда Веласкес рақибини нокаутга учрата олганди. Брок рестлингда ўзига ҳос реванш олди. У Кейнни бу йўналишда мағлубиятга учратди.