UFC мухлислари учун супер янгилик!

Шу йилнинг 25 апрель куни АҚШнинг "VyStar Veterans Memorial" аренасида UFC мухлислари ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган яна бир катта турнир — UFC 261 мусобақаси бўлиб ўтади. Доимгидек, мусобақа UFCнинг энг кучли жангчиларини бир жойга жамлайди.

Узрепорт ТВ мухлисларнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда UFC дан ўрин олган бир қатор катта мусобақаларни мухлислар эътиборига жонли эфирда тақдим қилиб келаётганидан хабарингиз бор. Анъанага содиқ қолган ҳолда, телеканалимиз UFC 261 турнирининг Ўзбекистон ҳудудидаги трансляцияси ҳуқуқини харид қилди.

Мусобақанинг асосий кардида Камару Усман Хорхе Масвидалга қарши жанг олиб боради.

Шунингдек, UFC 261 турниридан Вейли Жанг ва Роуз Намаюнас, Валентина Шевченко ва Жессика Андраде, Юрай Холл ва Крис Вайдман, Энтони Смит ва Жим Крут ўртасидаги жанглар ҳам ўрин олган.

Мазкур мусобақанинг жонли трансляцияси Узрепорт ТВ телеканалида 25 апрель куни эрталаб Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.

UFC 261 мусобақаси 25 ва 27 апрель кунлари соат 21:20да такроран эфирга узатилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар