UFC жангчиси укаси учун реванш олмоқчи

Aка-укаларнинг тўнғичи Ник Диас Нью-Йоркдаги UFC 244 да Нейт Диаc устидан ғалаба қозонган Хорхе Масвидал билан жанг қилишга тайёрлигини айтди.

" Масвидал, UFC, мухлисларга кўришни истаган нарсаларини беринг", - деб ёзди катта Диас  ўзининг instagram даги саҳифасида.

Ўз ўрнида Масвидал ҳам бу чорловга жавоб берди.

"Бу шараф бўлар эди. Мен ушбу жанг бўлишининг юз фоиз тарафдориман”,-деди Масвидал.

Хорхе Масвидал ва Ник Диас ўртасидаги жанг шу йилнинг баҳорида Лас-Вегасдаги UFC 235 да бўлиб ўтиши керак эди. Аммо жанг эълон қилинганидан кўп ўтмай Дана Уайт Диас бунга тайёрланмагани учун жанг бекор қилинганини маълум қилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)