UFC жангчиси ресторанда жанжал чиқарди (Видео)

Америкалик UFC жангчиси Майк Перри ресторанларнинг бирида жанжал иштирокчисига айланди. 28 ёшли спортчи катта ёшли эркак билан келиша олмай қолиб, унга зарба йўллаган. Жабрланувчи зарба туфайли ерга қулаган. Шундан сўнг, ресторанда хавфсизлик чоралари кўрилиб, жанжал ниҳоясига етган.

Перри ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида 20 та жанг ўтказиб, 14 тасида ғалаба қозонган. 6 бора мағлубиятга учраган эди. UFC даги натижаси эса, еттита ғалаба ва олти мағлубиятдан иборат.

 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)