UFC жангчиси Нганну британиялик Тайсонга қарши жанг учун АҚШлик Тайсондан сабоқ ола бошлади... Томоша қилинг

Афсонавий Майк Тайсон UFC жангчиси Френсис Нганнуни британиялик боксчи Тайсон Фьюрига қарши жангга тайёрлаши борасида хабар бериб ўтган эдик. Маълумки, Фьюри UFC даги оғир вазн тоифаси чемпиони Стипе Миочич ҳамда ушбу двизион рейтингида ундан кейин турувчи Френсис Нганнуни жангга чорлаган эди. 

Ўз ўрнида Френсис бунга жавоб бериб, Фьюри билан икки йўналишда жанг қилишга тайёрлигини билдирган ва бунга жиддий киришганга ўхшайди.

Қуйида, у "Темир Майк"дан бокснинг ўзига ҳос сир-асрорларини ўрганаётган видеолаҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.