АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC Fight Night 178" турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақанинг асосий жангларида қизиқарли натижалар қайд этилди.

Оқшомнинг марказий жангида Колби Ковингтон ва Тайрон Вудли қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик. Жангда Ковингтон 5-раундда техник нокаут эвазига зафар қучди.

Дональд Серроне ҳамда Ник Прайс ўртасида кечган жангда ғолиб номи аниқланмади ва ҳакамлар қарорига кўра, дуранг қайд этилди.

Хамзат Чимаев Жеральд Мершартга қарши жангнинг дастлабки раундида нокаут эвазига ғалабани тантана қилди.

Жонни Уокер - Райан Спенн жангида Уокер илк раундда нокаут қайд этишга эришди.

Маккензи Дерн эса Ранда Маркос устидан биринчи раундда бўғиш услуби эвазига ғалабани қўлга киритди.

Кевин Холланд ҳакамлар қарорига кўра, Дэррен Стюарт устидан ғолибликни қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)