UFC Fight Night 168: Зубайра Тухугов рақибидан енгилроқ чиқди

Оклендда UFC Fight Night 168 турнирининг расмий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жангида Дэн Хукер ва Пол Фелдер қарама-қарши келишади.

Фелдернинг вазни 155,5 фунтни қайд этган бўлса, Хукер бироз оғирроқ, 156 фунт чиқди.

Ушбу оқшомда Зубайра Тухугов ҳам октагонга кўтарилади ва у рақибига нисбатан бироз енгилроқ чиқди.

Қуйида барча жуфтликларнинг вазнлари билан танишишингиз мумкин:

Дэн Хукер (156) - Пол Фелдер (155,5).

Жим Крут (206) – Михал Олексейчук (206).

Каролина Ковалькевич (115.5) – Сяо Нань Ян (116).

Маркос Роджерио Де Лима (257) – Бен Сосоли (264).

Магомед Мустафаев (156) – Брэд Ридделл (156).

Кевин Агилар (145.5) – Зубайра Тухугов (145).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)