UFC даги энг аҳмоқона ҳарактерга эга жангчи Хабиб билан жанг қилишга тайёр... У Конор эмас

UFC жангчиси Нейт Диаcнинг айтишича, агар Хорхе Масвидал билан жангда муваффақият қозонса, Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилишга тайёр.

"Aгар у мени мағлуб этса, бу жуда муҳим воқеа бўлади”,-деди Диас ESPNга.

 Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Aбдулманап Нурмагомедов сўнги интервьюсида Нейт Диасни ўғли билан жанг қилишини исташи ҳақида айтиб ўтганди.

Нейт Диас ва Хорхе Масвидал ўртасидаги жанг 2 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган UFC 244 турнирининг асосий воқеаси бўлади.