UFC 277. Магомед Анкалаев жанги икки раунд давом этди

  • 31 июль, 07:57
  • 0
  • MMA

АҚШнинг Даллас шаҳрида UFC 277 турнири ўтказилмоқда. 

Ярим оғир вазн тоифасида кечган Магомед Анкалаев ва Энтони Смитт ўртасидаги жанг икки раунд давом этди. Биринчи раундни Анкалаев ўз ҳисобига ҳал қилди. Иккинчи раунд бошида Смитт рақибини партерга олиб тушди, лекин Магомед яхши ҳимояланиб, рақибга зарбалар йўллади ва техник нокаутга эришди.

Аввалроқ, Дэйна Уайт ушбу тўқнашув ғолиби камар учун жанг қилиши ҳақида айтаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!