"UFC 276": Исраэль Адесанья ва Жаред Каннонир ўртасидаги жанг 5 раунд давом этди

  • 3 июль, 10:17
  • 0
  • MMA

Барча кутган "UFC 276" турнирининг марказий жанги ҳам ўз якунига етди. Унда тўқнаш келган ўрта вазн (83.9 кг) тоифаси чемпиони нигериялик Исраэль Адесанья ҳамда Жаред Каннонир мухлислар учун чиройли жангни тақдим этишди. 

Тўлиқ 5 раунд давом этган тўқнашувда чемпион Исраэль Адесанья ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб чиқди. Шу тарзда у навбатдаги ҳимоя жангида ҳам муваффақятга эришди. 

Маълумот учун, Адесанья ушбу жанг орқали 23-ғалабасини қўлга киритди. Унинг ҳисобида битта Ян Блаховичдан учралган мағлубият ҳам бор. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!