Бироз аввал Америка Қўшма Штатларида "UFC 262" турнири ўз якунига етди. Ўта қизиқарли кечган ва енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтган мусобақанинг бонус эгалари маълум. 

Марказий жангда ажойиб ғалабани қўлга киритган Чарлз Оливейра ва прелим-олди жангларида октагонга кўтарилган Кристос Гиагос энг яхши иштирок учун 75 минг доллардан мукофот пули олди. 

Эдсон Барбоза ва Шейн Бургос тўқнашуви эса энг яхши жанг деб топилди ҳамда промоушеннинг бонусини қўлга киритди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию