Янгилаш

Барча жанглар:

Камару Усман - Хорхе Масвидаль - 50 - 45, 50 - 45, 49 - 46

Александр Волкановски - Макс Холлоуэй - 48-47, 48-47, 48-47

Пётр Ян - Жозе Алдо (ТКО, бешинчи раунд)

Жессика Андраде - Роуз Намаюнас - 28-29, 29-28, 28-29

Аманда Рибас - Пейж ВанЗант (ТКО, биринчи раунд)

Волкан Оздемир - Иржи Прохаска (КО, иккинчи раунд)

Элизэу Залелески - Муслим Салихов - 30-27, 28-29, 29-28.

Амирхани - Денни Хенри (ТКО, биринчи раунд)

Лэонардо Сантос - Роман Богатов - 29-26, 29-26, 29-26.

Марчин Тибура - Максим Гришин - 30-27, 30-27, 30-26.

Раулин Паива - Жалгас Жумагулов - 29-28, 29-28, 29-28.

Карол Роза - Ванесса Мело - 30-26, 30-26, 30-27.

Мартин Дей - Дейви Грант - (КО, учинчи раунд)

Усман ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг якдил қарори билан нигериялик жангчи камарини ҳимоя қилди.

Ушбу жанг кечасининг энг марказий беллашуви аллақачон бошланди. Темп космосда!

Макс Холлоуэй очколар ҳисобига Александр Волкановскига мағлуб бўлди. Ярим енгил вазн тоифасида чемпион номи ўзгармайди - Александр Волкановски.

Ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун кечадиган реванш жанги бошланмоқда.

Пётр Ян энг енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланди. 5-раундда Алдо ҳеч нарса ҳила олмади. Ҳакам жангни тўхтатди, техник нокаут эвазига россиялик спортчи чемпионлик камарини қўлга киритди.

Иккинчи раундни Алдонинг лоу ва миддл киклари қисман ҳал қилди. Бразилиялик жангчи ушбу раундда кўпроқ устунлик қилди.

Биринчи раунднинг сўнгида Пётр Ян Алдони партерга олиб тушди ва тўхтовсиз зарбалар берди. Граунд-паундларни танаффусга чалинган гонг узиб қўйди.

Пётр Ян ва Жозе Алдо ўртасидаги жанг бошланишига саноқли дақиқалар қолди.

Роуз Намаюнас Жессика Андрадега қарши ўтган муросасиз жангда ҳакамларнинг баҳсли қарори билан ғалаба қозонди!

Жессика Андраде ва Роуз Намаюнас жанги бошланмоқда.

Аманда Рибас қўлни оғритиш усулига олган ҳолда ВанЗантни мағлуб этди.

Аманда Рибас ва Пейж ВанЗант жанги бошланди.

Бугунги мейн-кард Абдулманап Нурмагомедовнинг хотирасига бағишланадиган бўлди.

EcsNSW8XkAUHwx4

6:48: ВААААААУУУУ! Прохаска Оздемирни супер нокаутга учратди.

6:40: Волкан Оздемир ва Иржи Прохаска ўртасидаги жанг бошланиш арафасида.

6:30: Ислам Салихов ҳакамларнинг баҳсли қароаридан сўнг ғалаба қозонди: 30-27, 28-29, 29-28

6:17: Биринчи раунд сўнгида иккала жангчи ҳам фаоллашди. Бироқ вақт оз қолган эди.

6:10: Дос Сантос ва Салихов ўртасидаги жанг бошланди.

 

5:55: Ҳозиргина старт олган Амирхани - Хенри тўқнашувида Макван Амирхани рақибини бўғиб олиш усули билан ғалаба қозонди.

5:45: Лэонардо Сантос шу пайтга қадар мағлубият нималигини билмай келаётган Богатовни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этди: 29-26, 29-26, 29-26.

5:30: Богатов устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо бразилиялик рақиби уни ўнг қўл зарбалари орқали масофада ушлаб турибди.

5:15: Шу билан прелимолди жанглар ўз якунига етди. Навбат прелим жангларга. Дастлабки беллашув Лэонардо Сантос ва Роман Богатов ўртасида кечади.

5:10: Тўртинчи жангда Марчин Тибура ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорлари билан ғалабага эришди: 30-27, 30-27, 30-26

4:40: Ушбу жангда бразилиялик Паива очколар ҳисобига ғалаба қозонди.

4:25: Учинчи жангда Раулиан Пайва ҳамда Жалгас Жумагулов баҳс олиб бормоқда.

4:19: Иккинчи жангда Карол Роза Ванесса Мелони очколар ҳисобига таслим этди.

4:15: Дастлабки жангда Дэйви Грант Мартин Дейни 3-раунд сўнгида нокаутга учратди.

4:10: "UFC 251" турниридан ўрин олган дастлабки жанглар бошланиб улгурди.

 

Эслатма: Матнли трансляцияни тезкорлик билан кузатиб бориш учун юқоридаги "Янгилаш" тугмасини ҳар 2-3 дақиқада босиб туриш тавсия этилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)