10 май куни тонгда АҚШнинг Флорида штатида "UFC 249" турнири бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида Тони Фергюсон (25-3) ва Жастин Гэтжи (21-2) енгил вазн тоифасининг вақтинчалик чемпионлиги учун ўзаро тўқнаш келади.

Промоушеннинг яна бир чемпиони Генри Сехудо (15-2) Доминик Круз (22-2) га қарши ҳимоя жангини ўтказади.

Барча жуфтликлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:

Франсис Нганну (14-3) – Жаирзиньо Розенструйк (10-0);

Джереми Стивенс (28-17) – Келвин Каттар (20-4);

Грег Харди (5-2) – Йорган Де Кастро (6-0);

Энтони Петтис (22-10) – Дональд Серроне (36-14);

Фабрисио Вердум (23-8) – Алексей Олейник (58-13-1);

Карла Эспарза (15-6) – Мишель Уотерсон (17-7).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)