UFC 248 марказий тўқнашувининг заҳира жангчиси ким бўлади?

UFC ўрта вазн тоифасидаги Жаред Канноньер UFC 248 даги марказий жанг учун заҳира жангчиси бўлади, унда Исроил Aдесаня ва Йол Ромеро тўқнаш келишади.

Канноньер дастлаб ушбу турнирда Роберт Уиттакер билан жанг ўтказиши керак эди. Аммо собиқ чемпион шахсий вазияти туфайли четлатилди. Даррен Тилл Жаредга рақиб бўлиши мумкин, аммо ҳозирда томонлар келишиб олишмаган.

"Ушбу жанг бўладими ёки йўқми, билмайман. Ҳозир жавобим йўқ. Aммо агар Aдесанья-Ромеро жуфтлигидан кимдир жароҳат олса, Канноньер уларнинг ўрнини тўлдиради",- деди Дана Уайт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)