UFC 243 турнирида рекорд ўрнатилди

Хабарингиз бор, Австралиянинг Мельбурн шаҳрида UFC 243 мусобақаси бўлиб ўтди. Учрашувда Исроил Aдесанья иккинчи раундда Роберт Уиттакерни нокаутга учратди ва UFC ўрта вазн тоифаси чемпионига айланди.

Мазкур турнир UFC тарихида мухлислар ташрифи борасида ҳам рекорд натижа қайд этди. Marvel Stadium га  ушбу жангларни кўриш учун 57127 киши ташриф буюрди.

Қизиғи аввалги рекорд ҳам айнан мазкур аренага тегишли эди. Яъни UFC 193 доирасида марказий жанги Ронда Роузей  ва Холли Холм ўртасидаги қарама-қаршилик бўлган турнирни  56214 киши бевосита аренадан томоша қилганди.