UFC 242. Нурмагомедов кечаги жанги учун 6,09 млн доллар гонорар олди
Ads

Кечаги мусобақанинг асосий жангида Дастин Порьени енгган Хабиб Нурмагомедов 6,09 млн АҚШ доллари миқдорида гонорар олди. У шуларнинг 6 млнини жанг учун, 40 мингини медиа-фаоллик учун олган бўлса, қолган 50 мингини кечанинг энг яхши жангчиси сифатида бонус тариқасида қўлга киритди.

Порье эса 290 минг доллар (250+40) билан кифояланишга мажбур бўлди. Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш имконига эгасиз.