УЕФА Суперлига иштирокчиларига қақшатқич зарба бермоқчи! «Ювентус», «Реал» ва «Барселона»га қийин бўлади

Жума куни Европа футбол раҳбарлари Суперлига сабабли УЕФА рўйхатидан чиқарилган 9 клубнинг қайта рўйхатдан ўтганини эълон қилди. «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Челси», «Интер», «Милан» ва «Атлетико» бошини эгиб, яна УЕФА тасарруфига қайтиб келди.

«Икки ҳафта илгари бўлиб ўтган конгрессда хатоларни тан олиш учун кучли бўлиш керакли ҳақида айтган эдим. Бу клублар шундай қилишни уддалади. УЕФА уларни кечиради ва олдинга қадам ташлайди. Позитив бўлишга уринайлик!»

Бу яқиндагина Европанинг бадавлат клубларига қарши бир ўзи уруш олиб борган Александр Чефериннинг сўзлари эди. Эътиборлиси шундаки, УЕФА ғалаба қозонибгина қолмай, бош кўтарганларни жазолашни ҳам унутгани йўқ. 9 клуб 15 миллиондан қуруқ қолади! Бу ҳали ҳаммаси эмас!

jsaifjaisjgg

УЕФА ўз қармоғига қайтиб келган грандларни қучоқ очиб кутиб олмаслиги аниқ эди. Шундай ҳол бўлди. Хўш, юқорида зикр қилинган 9 клубни кутиб турган жарималар билан танишиб олинг:

* Чин юракдан УЕФАнинг турли хайрия ишларига 15 миллион евро ўтказиб бериш шарт. Бу пуллар футбол раҳбарлари томонидан керакли жойларга сарфланади;

* Евро мавсум давомида олинган соф даромаднинг 5 фоизини УЕФАда қолдириш;

* Агар яна УЕФАнинг рухсатисиз янги мусобақа ташкил этмоқчи бўлса, 100 миллион евро жаримага тортилади. ЕЧЛ ва бошқа мусобақалар қоидаларига зид ҳаракатлар кузатилса, 50 миллион евронинг баҳридан ўтади!

5 фоиз даромад кичик суммами?

gerogkeorkheh

Хўш, бу сумма 9 клубдан ундрилса, қандай кўриниш олади? Жорий мавсумдаги жамоаларнинг ЕЧЛ ва Европа лигасидаги иштирокидан келиб чиқиб тузилган рўйхатга эътибор қаратинг. «Ливерпуль» – 4,4 млн евро, «Сити» – 5,19 млн (Чемпион бўлса, сумма ортади), «Челси» – 5,03 (Чемпион бўлса, сумма ортади), «Манчестер Юнайтед» – 3,5 млн, «Арсенал» – 1,38, «Тоттенхэм» – 0,975, «Атлетико» – 3,725, «Интер» – 2,435. Умумий ҳисобда 30 млн евродан ортиқроқ кўрсаткич пайдо бўлмоқда. «Ювентус», «Реал» ва «Барселона»нинг улушини қўшмаган ҳолда ҳисоблаганда шундай суммага гувоҳ бўляпмиз.
Бундан ташқари, УЕФА 5 фоиз фойдани қайси мавсумда қўлга киритиши ҳақида маълумот бермаган.

* Футбол молия эксперти - Киран Магуайрнинг маълум қилишича, бу жазо шунчаки клубларга ким аслида ким эканлигини кўрсатиб қўйиш учун ўйлаб топилган. Қандайдир 3-4 миллион евро билан грандларга салбий таъсир кўрсатишнинг имкони йўқ;

* BBC журналисти - Саймон Стоун берган хабарга кўра, «Тоттенхэм», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клуб бюджетига тегмаган ҳолда чўнтагидан жарима тўлайди;

* Шунга қарамай, Англиянинг кучли 6 клуби бу билан чегараланмайди. АПЛ кўтарилган қўзғолон учун уларнинг барчасига катта сумма акс этган жарима чекларини жўнатади. Лигадаги қолган 14 клуб ўз норозилигини раҳбарият билан шу тариқа билдириб қўймоқчи.

«Реал», «Юве» ва «Барса»! Уч оға-иниларга нима бўлади?

Ўз хатосини англаб, Суперлигани тарк этган клублар осонроқ қутилади. Барчасини бошлаган 3 клуб билан УЕФАнинг ўз ҳисоб-китоби борга ўхшайди. ESPN нашри берган маълумотларга қараганда, бу жамоаларни УЕФА 2 йилга еврокубокларсиз қолдиришни режа қилган. Бундан хабар топган учлик ўзаро келишиб баёнот билан чиқди.

* Суперлига ғояси футболни тирик ушлаб қолиш ва уни барча замонлардаги энг зўр шоуга айлантириш учун ягона восита;

* УЕФА ва ФИФАнинг рухсатисиз ҳеч қачон мусобақа ташкил этиш режада бўлмаган;

* Футбол оиласини янги лойиҳа билан каттароқ даромад олишини йўлга қўйиш;

* УЕФА ва ФИФА босим уюштиришдан тўхташи ва учлик таклиф этаётган вариант устида бош қотириши керак.

fjiwejiwjgewg

Қисқача қилиб айтсак, учлик отдан тушса ҳам, эгардан тушгани йўқ. Энди барчасини ФИФА раҳбари - Жанни Инфантиньо ҳал этади. Аслида, ФИФА Суперлигани олиб қолиши ҳам мумкин эди. Инфантиньо руҳсат берганида, турнир Араб ёки MLS стадионларида ташкил этилиши аввал бошидан ўйлаб чиқилган, бироқ қаҳрамонимиз Александр Чеферин томонига ўтди. Якунда, бу УЕФАнинг «жангда» ғалаба қозониши билан якунланди.Эндиликда, санкциялар бобида ҳам ФИФА ўз фикрини яшириб ўтирмаяпти. Ушбу клубларнинг дунё футболида тутган ўрни улкан. Буни англаган холда Инфантиньо кескин чоралардан тийилиш лозимлигига шама қилди:

«Биз қаттиққўл бўлишимиз лозим, аммо умумий нарсаларда умумий жазо қўллаш ноўрин. Санкциялар ҳақида фикр билдирар эканмиз, ҳар доим эҳтиёт бўлишимиз шарт. Клубни жазолаш орқали биз беайб бўлган жамоа аъзолари ва мухлисларини ҳам ранжитиб қўйишимиз мумкин.»

Ҳозирча, бу учликни қандай муаммолар кутиб тургани номаълум. Гап шундаки, Александр Чеферин қолганларга ўрнак бўлиши учун ҳам Суперлига ташкилотчиларини кескин жазолайди. У туғма жангчи. Қандайдир бир ҳафта давом этган урушда УЕФА раҳбари қўлидаги барча кучни ишга солганини кўрдик. Ғалаба қозонгач, рақибларини кечириб кетмаса керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар