УЕФА Роналду учун

Daily Mail нашрининг ёзишича УЕФАнинг “Йил терма жамоаси”да дастлаб "Ювентус" форварди Криштиану Роналду киритилмаган.

Бироқ, сўнгги дақиқаларда УЕФА вакиллари 34 ёшли португалиялик юлдузни таркибга киритиш учун жамоа тактик схемасини 4-3-3 дан 4-2-4 га ўзгартиришган.

Айтиш керакки Роналду овоз бериш жараёнида Лионель Месси, Роберт Левандовски ва Садио Мане каби ҳужумчиларга имкониятни бой берган. Бироқ, якунда УЕФА "Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Кантени “қурбон” қилиб, Роналдуни тўртинчи ҳужумчи сифатида киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар