УЕФА нега ПСЖни жаримага тортди?

УЕФА ПСЖ клубини “Аталанта”га қарши бўлиб ўтган чорак финал баҳсидан сўнг, 30 минг евро жаримага тортди.

Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, бу парижлик футболчиларнинг майдонга белгиланган вақтдан кечикиб чиққанликлари ва бош мураббий Томас Тухелнинг сариқ карточка билан огоҳлантирилгани билан боғлиқ.

Эслатиб ўтиш лозимки, ПСЖ 25 йиллик танаффусдан сўнг яна ЕЧЛ ярим финалида ўйнайдиган бўлди. Уларнинг бу босқичдаги рақиби эса “РБ Лейпциг” бўлади. Ўйин 18 август куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)