УЕФА Миллатлар лигаси форматига ўзгартириш киритди

УЕФА расмий сайти УЕФА Миллатлар лигасининг янги мавсум форматига ўзгартириш киритди.

Унга кўра энди А, В ва С дивизионларда 16 тадан жамоа бўлади. D дивизионда эса 7 та. Дастлабки 3 та лиганинг ҳар бирида 4 тадан жамоа бўлган 4 та гуруҳ бўлади, D дивизионида эса 2 та гуруҳ бўлади, уларнинг бирида 3 та, иккинчисида эса 4 та терма жамоа кураш олиб боради. Қуръа ташлаш маросими эса 2020 йилнинг 3 март куни бўлиб ўтади.

А дивизион: Португалия, Нидерланды, Англия, Швейцария, Бельгия, Франция, Испания, Италия, Босния, Украина, Дания, Швеция, Хорватия, Польша, Германия, Исландия. Мусобақа якунларига кўра гуруҳларда сўнгги ўринларни эгаллаган 4 та жамоа В лигага тушириб юборилади.

В дивизион: Россия, Австрия, Уэльс, Чехия, Шотландия, Норвегия, Сербия, Финляндия, Словакия, Турция, Ирландия, Северная Ирландия, Болгария, Израиль, Венгрия, Румыния. Мусобақа якунларига кўра гуруҳларда биринчи ўринларни эгаллаган 4 та жамоа А лигага кўтарилади. Сўнгги ўринларни олган 4 та жамоа эса С лигага тушириб юборилади.

С дивизион: Греция, Албания, Черногория, Грузия, Северная Македония, Косово, Беларусь, Кипр, Эстония, Словения, Литва, Люксембург, Армения, Азербайджан, Казахстан, Молдавия. Мусобақа якунларига кўра гуруҳларда биринчи ўринларни эгаллаган 4 та жамоа B лигага кўтарилади. Сўнгги ўринларни олган 4 та жамоа эса D лигага тушириб юборилади.

D дивизион: Гибралтар, Фареры, Латвия, Лихтенштейн, Андорра, Мальта и Сан-Марино.