УЕФА кубоги соҳиби, Россия чемпиони ва кубоги эгаси Виталий Денисовга жамоа йўқми?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 72 та учрашув ўтказган тажрибали ҳимоячи Виталий Денисов январь ойида Россия премьер-лигасидан Миллий футбол лигасига кўчиб ўтган эди.

“Рубин” таркибидан “Ротор” жамоасига бориб қўшилган футболчиси Миллий футбол лигасининг энг қимматбаҳо футболчиси номига ҳам сазовор бўлган. Лекин "Ротор" жамоаси мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ўзбекистонлик футболчининг ҳам фаолиятига таъсир қилди. 

Жорий йилнинг 18 июнь куни Россия премьер-лигасига тайёргарлик кўраётган “Ротор” ўзбекистонлик ҳимоячи клубни тарк этганини расман эълон қилиб, Виталий Денисовнинг келгуси фаолиятида муваффақият тилади. 

Шундан бери Виталий Денисов ва у фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. Маҳоратли футболчимиз фаолиятини якунлашига ҳали эрта. У яна маълум муддат юқори савияда тўп суришга қодир. Биз, яқинлашиб келаётган трансфер бозорида Виталий ўзига мос жамоа топа олишига умид қиламиз.

 

denisov-rotor-1579182682-29935

Виталий Денисовнинг бугунги кундаги трансфер суммаси 950 минг еврони ташкил қилмоқда. Ўз навбатида, Россия ва Украинанинг қатор нуфузли клубларида тўп сурган ҳамюртимизнинг энг юқори трансфер нархи 2016 йилнинг январь ойига тўғри келади. Ўшанда Денисовнинг трансфер қиймати 7 миллион еврога баҳоланган.

Виталий Денисовни сўнгги жамоаси “Ротор”га бош мураббий Александр Хацкевич ва унга мураббийлик ишида кўмаклашган Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп гол урган моҳир ҳужумчи Максим Шацких таклиф қилганди. Волгаградликлар бош мураббий хизматидан воз кечган. 

184b

Аввалига Миллий футбол лигаси мусобақасини биринчи ўринда якунлаб, премьер-лигада тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритган "Ротор"  юқори лигада ўйнамоқчи эмасди. Чунки пандемия таъсирида иқтисодий муаммоларга дуч келаётган клуб юқори лигада ўйнаши учун етарли маблағ топа олмаганди. Кейинчалик бу масала ижобий ҳал этилди. 

Шу ўринда, Виталий Денисов қатор ютуқларни қўлга кирита олганини таъкидлаш лозим. У Москванинг ЦСКА жамоаси таркибида икки маротаба Россия кубоги ва 2004-2005 йилги мавсумда УЕФА кубоги соҳиби бўлган.

rue149e94ff95

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси “Локомотив” сафида Россия чемпионатининг олтин ва бронза медалларига сазовор бўлган. Икки марта Россия кубогини қўлга киритган.

orig_1

Ҳамюртимиз фаолияти давомида Россиянинг “Спартак” (Нижегород), “Крилья Советов”, “Рубин” ва Украинанинг “Днепр” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.                      

DkYGFLyIaUhobYCliHLoVH24MwY0P0Jm_medium

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)