УЕФА Чемпионлар лигасининг янги форматини маъқуллади. Энди ЕЧЛ ҳам ўзгарадими?

УЕФА Чемпионлар лигасини ислоҳ қилишни маъқуллади. Янгиланган турнир 2024 йилда бошланади.

Deutsche Welle тарқатган хабарга кўра, янгиланган ЕЧЛ мусобақасида ҳозиргидек 32та эмас, 36та жамоа иштирок этади. Бундан ташқари, Чемпионлар лигаси саралашидан ўта олмаган гранд клубларга қўшимча ўринлар тақдим этилади.

Янги форматга кўра, ЕЧЛ гуруҳларга бўлинмайди ва битта яхлит лига кўринишида бўлади. Энг яхши 8 та жамоа плей-оффга йўл олади. Қолганлари янги плей-офф босқичида қатнашади.

Янгиланган Чемпионлар лигасида барча клубларга камида 10 та учрашув ва даромадни кўпайтириш кафолатланган бўлади.

Кеча Европанинг 12 та энг яхши клублари Европа Суперлигаси ташкил этилганини расман эълон қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар