У уч суперклубдан бирини танлаши керак

“Интер”нинг ўйин услубига бос келмаган Кристиан Эриксенга гранд клублардан чорлов бўлмоқда.

Истеъдодли плеймейкер миланликлар бош мураббийи Антонио Контени ўз маҳоратига ишонтира олмади. Бу ўйинчи “Тоттенхэм”да ўйнаган пайтда Англия премьер-лигасининг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Ҳозир Кристиан Эриксенни Европанинг гранд клублари ўз таркибида кўришни истаяпти. Хусусан, “Арсенал” уни яна инглиз футболига қайтармоқчи. Шунингдек, “Бавария” ва ПСЖ бош мураббийлари ҳам даниялик футболчи жамоа ўйинини кучайтиришга қодирлигини инобатга олиб, уни ўз сафига чақиряпти.

“Интер” Эриксенни 30 миллион еврога қўйиб юборишини маълум қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар