Терма жамоамизнинг мағлубиятидан қаттиқ хафа бўлган “Қизилқум” клуби бош мураббийи Ҳамиджон Актамов sports.uz сайтига қизиқарли интервью берди.

- Миллий терма жамоамизнинг мағлубиятини қандай қабул қилдингиз?

- Саудияга қарши терма жамоамиз мураббийсиз ўйнади. Бу биз билган Абрамов эмасди. У ёш ёки бир-икки йиллик мураббий эмас, узоқ йиллардан бери тажриба тўплаган мутахассис. Энг ҳал қилувчи ўйинга позицияларни ўзгартириб юбориши мумкин эмас. Шу жиддий хато бўлди. Таркибни бундай танланишидан ютқазиши аниқ эди. Аслида жамоамиз яхши эди. Фақат таркиб ва тактика танлашда адашди. Шу куни Абрамовни танимадим, у бундай қилмаслиги керак эди. Ақли бор мураббий ҳеч қачон бундай йўл тутмайди.

- Ачинарлиси, биз ҳеч қачон иккинчи босқичда қолиб кетмагандик. Демак, нотўғри йўлдан кетганимиз кўриниб қолди...

- Тўғрисини айтаман, Куперни нотўғри ҳайдаб юбордик. Чунки Куперга жамоани тайёрлашга уч-тўрт йил вақт бор эди, тўғрими? У биринчи навбатда бизнинг “тешик” жойларимизни ёпиш билан жамоани тайёрлашни бошлади. Биздаги асосий муаммо нима? Фақат ҳимоя. Фақат ҳужумкор ўйнардик холос. Ҳужум ҳимоядан бошланади-да! Купер жамоани яхши тайёрлаб бораётганди. Лекин тешик тоғорада сув турмайди-ку! Ҳимоямизда муаммолар бор эди. Купер ўша муаммоларни ҳал қилаётганди. Агар шу мураббий қолганида бу босқичдан осон ўтардик. Саудия Арабистонига қарши учрашувга Купернинг тактикаси керак эди. Бизга ҳужумкор ўйин ҳам керак эмасди. Куперни тактикаси бўлганида барибир имкониятларимиз бўларди ёки Шомуродов қочиб кетиб гол урарди. Абрамовни ёмонламоқчи эмасман, аммо у кечаги ўйинда йўқ эди. У ўз калласи билан шу таркибни қўйганига ишонмайман. Мураббийликка бугун келиб қолган эмас.

актамов1

- Терма жамоамизга қандай мураббий керак?

- Четдан олиб келиш керак. Унга фақат ёрдам бериш ва ишига умуман аралашмаслик керак. Келганга яраша ўзининг бутун бошли штаби, селекционерлар гуруҳи билан келиши лозим. Термамизни ўзлари ўрганиб чиқиб, шунга қараб жамоани тузишсин. Олдин терма жамоалар маркази бўларди. У ерда Асқар Толибжонов ишларди. Иш яхши йўлга қўйилганди. Ҳозир шуни яна қайта тиклаш керак деб ўйлайман. Бу марказ алоҳида бўлиши лозим. Абрамовни нотўғри қилган ишлари кўп-да. Қанча ўртоқлик учрашувлари ўтказилган бўлса ҳам доим таркиб ўзгараверди.

- Хорижлик мутахассис қаердан бўлиши лозим?

- Англиядан топиш керак. Чунки у ерда футболда умуман дам олиш бўлмайди. Керак бўлса, янги йил куни ҳам ўйнашади. Ё англиялик, ёки германиялик мураббий керак.

- Футболчиларга бўлаётган эътирозга нима дейсиз?

- Футболчиларга ҳеч қандай эътироз бўлиши керак эмас. Сиз журналистсиз. Сизга метрони ҳайдайсан деса, ҳайдайсизми?

актамов4_3

- Йўқ.

- Мураббий футболчилар позицияларини ўзгартириб юборди. Кимни калласи билан қилди, билмайман. Минг таваккал қилганда ҳам таркибни бундай туширмаслиги лозим эди. Ислом Тўхтахўжаевни нимага олиб кетди? Фақат ўша Саудияга қарши учрашув охирларида тушди. Бирорта хато қилмади. Тажрибаси бор-да. Бундай жамоаларга қарши тажрибали ўйинчиларни тушириш даркор. Нестеровни олинг деб Абрамовни ўзига неча марта айтганман, олмади. Энди терма жамоамизни бошқарадиган мураббий бирорта клубга алоқадор бўлмаслиги керак. Хоҳлайсизми-хоҳламайсизми, мени қўйишса ҳам “Қизилқум”дан 3-4 тасини тортаман, Рўзиқул Бердиевни қўйса у ҳам шундай қилади ёки бошқаси ҳам. Ҳар қандай мураббий барибир минимум ўзининг икки-учта футболчисини олиб келади. Биласизми, терма жамоани иккита қилиш керак - А ва Б. Кўп мамлакатларда иккита терма жамоа бўлади. Қаранг, йиғинларга 45 тагача ўйинчи чақирган пайтлар бўлди. Уларни ҳаммасини ўйната олармиди? Иккита терма жамоа ва иккита мураббий қўйиш лозим. Кейин якунда иккаласи бирлаштирилади. Ҳозир футболчиликни тугатибоқ ўзича мураббий бўлиб олган ёшлар кўпайиб кетди. Футболчилик ва мураббийлик фаолияти бошқа-бошқа. Ер билан осмонча фарқ бор.

- Нима деб ўйлайсиз, чемпионатимиз савияси пастлаб кетганми? Терма жамоамизнинг муваффақиятсизлигидан кейин Суперлиганинг асл ҳолати кўринди деб ўйлайсизми?

- Терма жамоани жаҳон чемпионати саралаш босқичидан чиқиб кетганига Суперлигани умуман алоқаси йўқ. Ички чемпионатимиз қайтанга олдинги йилларга нисбатан яхши ўтяпти. Бунга ҳеч қандай эътироз йўқ. Терма жамоа бўйича нима учун Суперлига жавоб беради? Таркибда кимлар ўйнади? Деярли легионерлар: Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов, Олег Зотеев, Вагиз Галиулин, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов...Одил Аҳмедов марказий ҳимояда 8 йил олдин Қатар билан ўйинда ўйнаган экан. Ўта муҳим учрашувга уни яна марказий ҳимояга қўйди. Суперлигада ҳаммаси ҳалол бўляпти, про-лигани билмайман.   

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Fazliddin Azamxojayev
18/06/2021 11:53
Bir paytlari paxtakor terma jamoa bazasi boganida terma jamoada paxtakordan 6 7ta oyinchi oynagan paytdayam komandamiz bunchali yomon futbol oynamasidi torisi
&
Ашуров Бахтийор
18/06/2021 22:31
Бу гапимизга хам,қўшиламан.Пахтакор Т/Ж базаси бўлгани билан асосан россиядаги ўйнчилар ўйнар эди
Fazliddin Azamxojayev
18/06/2021 22:52
Usha paytdayam kopchilik tanqid qilardiyu lekin biza yaman falastin digan komandalani bemalol yanchib ketardik
oshiqlar Jannatga
18/06/2021 08:38
Aka yorvordiz 100 % qoshilaman
Xorijdan 5 yilga kontrakt qilib bitta murabbiy opkeliylar.
Pul yoq bolsa oylikdan beramiz kopchilikmizu eplab uzarmiz!
Bir marta bolsa xam termani oyinidan xursand bolib domni boshga kotarib mazza qileylik!!
&
Ашуров Бахтийор
18/06/2021 22:29
Гапларини хаммаси тўғри.